Ўта “сирли” ҳокимликлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Ўзбекистонда очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини назоратга олиш бўйича 8 та маҳаллий ҳокимлик огоҳлантирилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича 2022 йил I чораги якунларига кўра Жиззах, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида маҳаллий бюджет даромадлар режасининг режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида эълон қилиб борилган, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Наманган, Хоразм вилояти ҳокимликлари томонидан эса қисман очиқланган.
 
Андижон вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида бундай маълумотлар сўнгги бор 2021 йил I чораги ҳолатига жойлаштирилган, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан умуман очиқланмаган.

Тошкент вилояти ҳокимлигида 2022 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳамда шу йилнинг I чораги давомида маҳаллий бюджет даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилган маблағлар жами 231,3 млрд сўмни ташкил этган. Улар вилоят ҳокимининг фармойишига асосан қуйидагича тақсимланган:

•  ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари учун 82,3 млрд сўм;
•  марказлашган жамғармаларга 31,9 млрд сўм;
•  “Фуқаролар ташаббуси” (оpenbudget) 27,3 млрд сўм;
•  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 16,9 млрд сўм;
•  бюджет ташкилотларининг моддий базасини мустахкамлаш ва ҳўжалик харажатлари учун 16 млрд сўм;
•  ободонлаштириш харажатларига 9,3 млрд сўм;
•  маданий-спорт тадбирлар, фестиваллар, умумхалқ ва миллий байрамлари учун 5,4 млрд сўм;
•  бошқа харажатлар учун 11,8 млрд сўм.

Шунингдек, Жиззах вилоятида ҳам жорий йилнинг ўтган  3 ойи давомида махаллий бюджетда жами 91 млрд сўм миқдорида эркин қолдиқ маблағлари шаклланган бўлиб, қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилган: 

•  ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 11,5 млрд сўм;
•  ҳарбий маъмурий секторга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун 8,5 млрд сўм;
•  “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига 5,7 млрд. сўм;
•  “Ёшлар дафтари” жамғармасига 2,8 млрд сўм;
•  умумхалқ байрамлари, спорт ва маданий тадбирлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 2,4 млрд  сўм;
•  “Аёллар дафтари” жамғармасига 1,9 млрд сўм;
•  “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига 1,9 млрд сўм;
•  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 1 млрд сўм.

Қолаверса, ҳисобот даврида вилоятда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча манба ҳисобидан 63,8 млрд сўм йўналтирилган.

“Агентлик томонидан мониторинг натижасида аниқланган хато ва камчиликларни баратараф этиш ҳамда келгусида очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга қатъий риоя этилишини назоратга олиш бўйича 8 та маҳаллий ҳокимликка огоҳлантириш юборилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли маълумот киритилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг