Ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари синовдан ўтказилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республика ҳудудига олиб кириш тартибини соддалаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда ушбу соҳада қўлланиладиган асосий атамалар келтирилган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ёки хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши шартлиги белгиланган.

Ҳужжат билан аризани кўриб чиқиш, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби белгиланган.

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари қуйидаги идоралар томонидан рўйхатга олиш синовларидан ўтказилади:

•    кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг биологик самарадорлигини аниқлаш бўйича – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан;
•    токсикологик-гигиеник хоссаларини аниқлаш бўйича – Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати рухсат этган илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан;
•    экологик хоссаларини аниқлаш бўйича – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан.

Низом билан қуйидагилар тасдиқланган:

•    кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани қайта расмийлаштириш, дубликатлар бериш тартиби;
•    кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш тартиби;
•    кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномалар реестрини юритиш тартиби.

Ҳужжатга иловаларда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш учун аризанинг намунаси, тақдим қилинаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг, минерал ўғитларнинг физикавий-кимёвий хусусиятлари, уларнинг токсикологик-гигиеник таърифи тўғрисида маълумотларнинг шакллари келтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўсимлик

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг