Ургутда “ЗИЛ-130” портлади. Икки киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 14 июнь куни соат 17:40ларда Самарқанд вилояти Ургут туманида “ЗИЛ-130” русумли  юк автомобили портлади. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Ургут тумани “Кенагас” МФЙ ҳудудида жойлашган маиший газ баллонларини пропан гази билан тўлдириш шохобчасида “ЗИЛ-130” русумли  юк автомобилидан суюлтирилган газни тўкиш вақтида пропан сиғимининг ёрилиши содир бўлган. 

Юзага келган вазият оқибатида юк автомобиль ҳайдовчиси ва шохобча ишчиси воқеа жойда вафот этган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Ургут

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг