Унга доим ишонч билдираман — Англия мураббийи Хорватияга қарши ўйин қаҳрамони ҳақида гапирди

Спорт 1022
image

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Евро-2020 1-туридан ўрин олган Хорватияга қарши баҳс хусусида ўз фикрларини билдирди.

“Хорватия кучли рақиб эканлигини билардик, шунга яраша тайёрланган ҳам эдик. Кўпчилик менга Стерлингнинг кераксиз ўйинчи эканлигини, ундан фойда чиқмаслигини таъкидлаган эди, бироқ мен унга ишонч билдирдим ва у буни оқлаб, ғалаба голини уришга муваффақ бўлди. Шу сабаб унга ишонч билдиришда давом этаман. Менга уни қанча ёмонлашса ҳам, мен уни асосий таркибда ўйинга туширишда давом этаман”, дейди Саутгейт.

Эслатиб ўтамиз, Англия ҳамда Хорватия ўртасидаги 1-тур учрашуви инглизларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ҳамда ягона голга 57-дақиқада Раҳим Стерлинг муаллифлик қилганди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” футболчиси бу мавсум захира ўриндиғига михланиб қолгани боис, жамоасини ўзгартиришини маълум қилганди. Бироқ ҳозирча расмий хабар эълон қилинмади. Стерлинг бу мавсум жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ҳамда 7 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3.3
t
×