Умурзоқов ўтказган йиғилишда икки ҳоким ўринбосари “учди”, 19 нафари ҳайфсан олди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Қорақалпоғистоннинг Бўзатов тумани ва Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари ишдан олинди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Умурзоқов раҳбарлигидаги йиғилишда экспортчи ва инвесторларни қўллаб-қувватлашда йўл қўйилган қолоқлик ва камчиликлар учун интизомий чоралар кўрилди. Хусусан, Бўзатов тумани ва Зарафшон шаҳри ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари ўз лавозимларидан озод этилди.

Инвестиция лойиҳалари ташаббускорларини ўз вақтида қўллаб-қувватламагани натижасида 32 та инвестиция лойиҳаси муддатида ишга туширилмаганлиги ҳамда 395 та янги иш ўринлари кечиктириб яратилганлиги учун 19 нафар ҳоким ўринбосарига ҳайфсан эълон қилинди.

Бундан ташқари, Шуманай, Чортоқ ва Конимех туманлари ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларига ишда йўл қўйилган камчиликларни тузатиш учун 3 ойлик синов муддати белгиланди.

Қўйилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берилди. Масъул раҳбарлар экспортёр ва инвесторларни ўз вақтида қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларининг самарадорлиги учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Йиғилишда қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи 5 ойи якунлари бўйича ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичлардан 42 фоизга ошгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардор Умурзоқов

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг