“Уммон” гуруҳининг собиқ аъзоси Жасур Рафиқов ҳам дардга чалингани маълум бўлди

Маданият-санъат

image

Бугун, 6 октябрь куни “Уммон” гуруҳи аъзоси Шоҳруҳ Исамуҳаммедов ўзининг Instagram саҳифаси орқали яқинда автоҳалокатга учраган Зоҳид Рихсиев билан бирга яна бир гуруҳдоши Жасур Рафиқовнинг дардига ҳам шифо ва дуо сўради.

“Ҳар куни бирга эдик. Ёшлик, машҳурлик бирга ўтди. Бирга улғайдик. Не не танқид-у, ёмонликларни ҳам бирга кўрдик. Бир оила эдик — Зоҳид, Жасур, Шоҳруҳ. Кунлар келди, ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ойлаб кўришмас эдик, бир-биримизни кўрмасак-да, лекин тарихимизни ҳар сония эслаб турардик, кўришиб қолсак ҳам соатлаб ўтган кунларимизни гаплашиб ўтирардик. Дўстим сизларни борлигингиз мен учун жуда муҳим эканлигини билдим. Бир-биримизни ойлаб кўрмасак ҳам лекин биз бир бутун эканлигимизни билдим. Бугун бутун халқимиздан, ҳамма-ҳаммадан илтимос қилиб қоламан: ўша сиз билган Зоҳидни ҳамда Жасурни ҳаққига дуо қилинг. Аллоҳим ўзингга барчаси осон, Зоҳидни ҳам, Жасурни ҳам дардига шифо бер”, дейди у.

Шоҳруҳ Исамуҳаммедов Жасур айнан қандай дард билан оғриганини айтмаган бўлса-да изоҳлардан англашилишича, Жасур Рафиқов саратон касаллиги билан оғриган бўлиши мумкин.

Шунингдек, қўшимча маълумотларга кўра “Уммон” гуруҳининг собиқ солисти Зоҳид Рихсиев 7-шаҳар клиникасидан, Республика шошилинч-тез тиббий ёрдам марказига кўчирилган бўлиб, ҳамон кома ҳолатида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 сентябрь куни “Уммон” гуруҳи солисти Зоҳид Рихсиев ўзининг бошқарувидаги BMW русумли транспорт воситасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида автоҳалокатга учраган эди. Оқибатда машинада бўлган яна уч кишидан бири, 1994 йилда туғилган Х.С. эса воқеа жойида вафот этган.

Маълумот ўрнида, “Уммон” гуруҳи 2007 йилда Зоҳид Рихсиев, Жасур Рафиқов ва Шоҳруҳ Исамуҳаммедов томонидан ташкил этилган. 2018 йилда Зоҳид Рихсиев гуруҳни тарк этиб ўз яккахон ижодини бошлаган. 2019 йилда эса гуруҳ буткул парчаланган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Уммон” гуруҳи

Баҳолаганлар

2462

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар