Уларнинг бир олам қарзи бор – Трамп Германия ҳақида гапирди

Олам

image

Вашингтон Германиянинг НАТО олдида катта қарздорлиги туфайли мамлакатда жойлашган АҚШ қўшинлари сонини камайтиради. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп 18 июнь куни чоп этилган “The Wall Street Journal” мухбирларига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Америка етакчисининг таъкидлашича, АҚШ "Германиядаги қўшинлар сонини камайтирмоқда, чунки улар жуда қиммат" ва Германия томони "НАТОга тўловларни кечиктирмоқда". "Уларнинг бир олам қарзи бор. Улар тўловни тўламайди", дея қўшимча қилди АҚШ Президенти. У илгари НАТОга аъзо барча давлатлардан мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача етказилишини талаб қилганди.

"Биз Германияни Россиядан ҳимоя қиляпмиз, деб тахмин қилинмоқда, шундайми? Ва шу билан бирга Германия Россияга энергия учун миллиардлаб доллар тўламоқда", дея қўшимча қилди Америка раҳбари.

Айни пайтда Германияда АҚШнинг қарийб 34,5 минг ҳарбийси жойлаштирилган. Сентябргача 9,5 минг америкалик аскар ва зобит Германиядан олиб чиқилади. Маълум қилинишича, Германиядан олиб чиқиладиган қўшинларнинг бир қисми Польшага ва бошқа давлатларга кўчирилади, баъзилари АҚШга қайтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Донлаьд Трамп

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг