Улар мажбуран қайтарилмайди – Исматулла Иргашев Ўзбекистондаги афғон қочқинлари ҳақида

Жамият

image

Бугунги кунда 100 дан ортиқ афғонистонлик қочқин Ўзбекистондан бошпана олган ва шу ерда яшаб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев матбуот анжуманида маълум қилди.

Иргашев Афғонистонда ҳокимият ағдарилгач, Ўзбекистонга қочиб ўтган, афғонлар билан қандай йўл тутилгани ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берган.

“Мамлакатимиз ҳудудида яшаб келаётган афғон фуқароларини мажбурий равишда Афғонистонга куч билан қайтариш ниятимиз йўқ. Шу билан биргаликда мен шуни айтиб ўтишим керак, “Термизда жуда кўплаб афғон қочқинлари яшаб келмоқда” деган маълумот нотўғри. Бундай қочқинлар Термизда оммавий тарзда яшаб келаётгани йўқ. Шуни айтиб ўтмоқчиманки, бундай қочқинлар йўқ. 

Биринчи марта оммавий ахборот воситалари ходимларига шу ҳақда гапириб бермоқчиман. Мана шу фожиали 14-15 август кунларида тўғридан-тўғри Амударёдан сузиб ўтган, тахминан 150 нафар афғон қочқинлари Термизда бор эди. Ўзингизга маълум, бир қанча афғонлар АҚШ ва Европа давлатларининг ёрдамида бошқа мамлакатларига “қочоқ” мақомини олган ҳолда кетишди. Бизнинг ҳудудимизга ўтган 150 нафар қочоқларнинг молиявий имкониятлари жуда тор. Уларнинг оилалари, фарзандлари Афғонистонда қолиб кетган. Қоча-қоч даврида ўтишган. Улар билан суҳбатлашдим. Улар агар бизнинг хавфсизлигимизни таъминлаб беришса, “Толибон” ҳукумати билан келишиб, улар бизга тазйиқ ўтказишмаса, ўлдиришмаса, қамашмаса биз мамлакатимизга қайтсак, бизнинг молиявий имкониятларимиз йўқ дейишди.

Мен Толибон ҳукумати билан гаплашганимда улар қочоқларга тегмасликка кафолат беришди. “Агар улар ватани учун хизмат қилмоқчи бўлишса, биз уларни афв этамиз”, дейишди. Уларнинг орасида ҳарбийлар кўп эди. қочоқларда аввал бу гапларга ишонч бўлмади. Лекин биз уларни қайтардик. Мен ўзим буни шахсан назорат қилдим. Биронта қочоқ афғонга тазйиқ ўтказилмади. Улар ўзлари яшайдиган қишлоқларга юборилди. Шунинг билар барча 150 нафар афғон юртига қайтарилди”, дейди Исматулла Иргашев.

Дипломат Ўзбекистон ҳудудидаги турли шаҳарларда яшаб келаётган Афғонистон фуқаролари тақдири нима бўлишини ҳам айтиб ўтди.

“Ўзбекистон ҳудудидаги турли шаҳарларда яшаб келаётган афғон фуқаролар ҳақида айтадиган бўлсак, уларнинг бир қисмига учинчи давлатларга қочоқ мақомида кўчиб ўтиши учун халқаро институтлар ёрдам беради, бу ерда қолиб ишлаш ва яшаш имкониятига эга бўлганлар визаси узайтирилишига ёрдам берилади. Шу билан бирга, визаси узайтирилмаганлар мажбурий равишда мамлакатдан чиқариб юборилмайди”, деди Президентнинг махсус вакили.

Аввалроқ Исматулла Иргашев Афғонистондаги этник ўзбеклар “Толибон” томонидан қийноққа солинмаётгани, бу ҳақда тарқатилаётган хабарлар асоссиз экани ҳақида маълумот бергани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг