Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши июнь ойида ҳал бўлади

Олам

image

Июнь ойида Еврокомиссия Украинанинг ЕИ аъзолигига номзод мақомини олиш учун сўровнома бўйича биринчи баҳолаш ҳисоботини тақдим этади. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Европа комиссияси раҳбари 9 май – Европа куни муносабати билан Украина Президенти Владимир Зеленский билан видеоконференсалоқа орқали учрашув ўтказди.

Урсула фон дер Ляйеннинг айтишича, у Зеленский билан Украина масаласида G7 давлатлари етакчилари билан 8 майдаги учрашув якунлари бўйича фикр алмашган. Бундан ташқари, учрашувда Украинанинг ЕИга кириши масаласи ҳам муҳокама қилинган.

“Биз Украинадан Европа Иттифоқига кириш учун номзод мақомини олиш учун сўровномани кутмоқдамиз. ЕИ комиссияси ўз фикрини июнь ойида билдирмоқчи”, дейилади хабарда.

Россия Қуролли кучларининг ҳужумидан сўнг Киев зудлик билан Европа Иттифоқи аъзолигига номзод бўлиш ниятини эълон қилган. Бунга жавобан, Брюссел ҳам Украина ташаббусига илиқ муносабат билдирганди.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг