Украинанинг Россиядаги қишлоққа ҳужумида бир киши ўлгани айтилмоқда

Олам

image

Украинанинг Теткино қишлоғига (Россия) берган зарбалари оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Курск вилояти губернатори Роман Старовойт маълум қилди. 

“Теткинога тонгда содир этилган яна бир душман ҳужуми, афсуски, фожиа билан якунланди. Айни дамда камида бир фуқаронинг ўлими маълум. Дастлабки маълумотларга кўра, бу спирт заводига хомашё олиб келган юк машинаси ҳайдовчиси. Душман бу объектга бир нечта зарба берган. Ярадорлар ҳам бор. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деб ёзади Старовойт.

Унинг қайд этишича, ҳозир қишлоқда ёнғин ўчирилмоқда, бир қанча уйлар зарар кўрган. Старовойт портламаган ўқ-дорилар ҳақида хабарлар борлигини айтган.  Мутахассислар жиноят бўйича маълумотларни йиғиш учун воқеа жойига етиб борган.

“Биз жабрланган барча оилаларга зарур ёрдамни берамиз. Ҳозир туманга жўнаб кетяпман”, дея хулоса қилган губернатор.

Украина томони губернатор келтирган маълумотларга ҳеч қандай муносабат билдирганича йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг