Украинага 400 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдам пакети ажратилиши айтилди

Олам

image

АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан кеча, 4 ноябрь куни Киевга бориб, Украина Президенти Владимир Зеленский ва Мудофаа вазири Алексей Резников билан учрашиб, иқтисодий ва гуманитар ёрдам давом этишини тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди. 

“Президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский, Президент девонининг бошлиғи Андрей Ермак, Мудофаа вазири Резников ва бошқа расмийлар билан учрашиб, Қўшма Штатлар Украина ва унинг халқини содиқ қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади”, дейилади баёнотда. 

Матбуот хизматига кўра, Салливан, шунингдек, Украинага иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишнинг давом этишини ва Россияга босим ўтказиш учун ҳамкорлар билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларни тасдиқлаган. У Киев расмийлари билан яна 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини ҳам муҳокама қилган. 

Шу куни АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх янги ёрдам пакети доирасида Украина 90 та модернизация қилинган Чехия Т-72 танклари, 1100 та Phoenix Ghost камикадзе дронлари, 40 та дарё бўйидаги зирҳли қайиқлар, шунингдек, 250 та М1117 зирҳли транспорт воситалари ва Hawk ҳаво мудофаа тизимларини кейинги траншларга киритиш учун янгилаш учун маблағ ажратилишини маълум қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг