Украина Президенти Андрей Шевченкога давлат мукофоти топширди

Спорт 1991
image

Футбол бўйича Украина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Андрей Шевченко Украинанинг 5-даражали “Донишманд Ярослав” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда “soccer.ru” нашри хабар берди.

44 ёшли мутахассисга давлат мукофотини мамлакат Президенти Владимир Зеленский топширган.

Орден Шевченкога давлат қурилишидаги иштироки, Украинанинг халқаро обрўсини мустаҳкамлаш, иқтисодиёт, фан, таълим, маданият, санъат, соғлиқни сақлашни ривожлантириш, хайрия, гуманистик ва ижтимоий ишлардаги фаоллик учун берилади.

Маълумот учун, Андрей Шевченко бошчилигида Украина терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Европа чемпионатининг чорак финалига чиқди. Бу босқичда улар Англияга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3.1
t
×