Ўқитувчиларнинг ЙТҲда вафот этишига Шуҳрат Ғаниевнинг алоқаси борми?

Жамият

image

Аввалроқ, Фарғона вилоятида икки мактаб директори ўринбосарлари йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳалок бўлгани, машинада бўлган бошқа бир директор ўринбосари ва Данғара тумани Халқ таълими бўлими қоровули жароҳатланиб, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.

Халқаро оммавий ахборот воситаларида ушбу ЙТҲ юзасидан турли хабарлар тарқалди. Уларга кўра, мактаб директори ўринбосарлари Фарғона вилояти ҳокимлигида соқол ва рўмол масаласида 30 сентябрга ўтар кечаси ўтказилган тунги мажлисда қатнашиш учун қарийб 90 километрлик масофага йўлга чиққан.

Машинани бошқариб кетаётган 26-мактаб директори ўринбосари рулда ухлаб қолгани сабаб автоулов йўлдан чиқиб кетиб, йўл четидаги кўча чироғи устунига урилган.

Қайд этиишича, фарғоналик мактаб директорларидан бири 30 сентябрга ўтар кечаси вилоят ҳокимлигида соқол ва рўмол масаласига бағишлаб мажлис бўлганини тасдиқлаган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, директор ўринбосарлари селектор йиғилишига кетаётган бўлмаган, балки ўз юмушлари билан йўлга чиққан.

"Ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотларда Халқ таълими бўлими ходимлари вилоят Ҳокимиятига кечки селектор йиғилишига чақиртирилганлиги кўрсатилган, бироқ ўрганишлар жараёнида шу куни, яъни 29 сентябрда Фарғона вилояти Ҳокимлигида йиғилиш ёки селектор ўтказилиши белгиланмаганлиги, шунингдек йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳайдовчи ва йўловчилар ўзларининг шахсий юмушлари билан Данғара туманидан Қўқон шаҳрига кетишаётганлиги аниқланган", дейилади вазирлик баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Ғаниевнинг рўмол ва соқол масаласида ўтказган йиғилиш мамлакатда кеский норозиликка сабаб бўлди. Ғаниевнинг бу хатти-ҳаракати Олий Мажлис Сенатида кўрилди. Ҳоким қилган иши учун барчадан кечирим сўради. Сенат уни огоҳлантирди ва 3 ой муддат берди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона Шуҳрат Ғаниев

Баҳолаганлар

509

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг