Ўқишнинг ярми олийгоҳда бўлади – Президент тиббий кадрларни янгича тизимда тайёрлашга кўрсатма берди

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳудудларда 10 минг нафар тор доирадаги мутахассислар  етишмайди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди, дея хабар бермоқда йиғилишда қатнашаётган QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири.

Хусусан, Сурхондарёда 130 та тез тиббий ёрдам, 60 та терапевт шифокори, Тошкент вилоятида 113 та лаборант, Фарғонада 100 та болалар шифокори, Наманганда 25 та акушер етишмайди.

Амалдаги тизим бўйича йилига 3 минг нафар тор мутахассис тайёрланса-да, ҳар йили яна 2 минг нафар мутахассис пенсияга чиқиб кетиши қайд этилди.

Шу сабабли, Лазиз Тўйчиев, Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоевга клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизимини жорий этиб, келгуси ўқув йилидан қабул квотасини икки бараварга ошириш топшириғи берилди.

Ушбу янги тизимда ординаторлар ўқув жараёнининг ярмини олийгоҳлар ва ихтисослашган марказларда, қолган ярмини эса иш жойида давом эттиради.

“Фақат олийгоҳда ўқияпти. Бу натижа бермаяпти. Бир ойда қарор қабул қиласизлар. Ўқув жараёнининг ярми олийгоҳ ва ихтисослашган марказларда ҳамда қолган ярми иш жойида давом эттирилади. Бўлмайди, дейишади. Бўлади! Ўзбекистон тажрибасини қилиш керак”, деди Президент Мирзиёев.

Йиғилишда шунингдек, вилоят ҳокимлари ўз ҳудудига зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш учун маҳаллий бюджетдан грант ажратиши кераклиги қўшимча қилинди. Ушбу грант асосида ўқиган шифокор, грант ажратган вилоятга бориб камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг