UFC Vegas турнири: Холлоуэй рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлади

Спорт

image

Бугун, 14 ноябрь куни Ақшнинг Лас-Вегас шаҳридаги “Apex” аренада UFC Vegas 42 турнири бўлиб ўтди.

Мусобақанинг асосий жангида ярим енгил вазн тоифасининг биринчи рақамли жангчиси америкалик Макс Холлоуэй (23-6) мексикалик Яир Родригесга (14-3) қарши октагонга кўтарилди. Беллашув тўлиқ беш раунд давом этди ва Холлоуэйнинг 48-47, 48-47, 49-46 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. У 491 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағга эга бўлди.

Шунингдек, асосий карддан ўрин олган жанглар қуйидагича якунланди:

Маркос Рожерио де Лима (19-8) биринчи раундда Бен Ротвеллни (39-14) нокаутга учратди;

Фелиция Спенсер (9-3) Леа Летсон (5-3) устидан нокаут эвазига зафар қучди;

Калин Уильямс (13-2) Мигел Баезани (10-2) нокаутга учратди;

Шунингдек, енгил вазн тоифасида иштирок этувчи Хоэль Альварес (19-2) Тиагу Мойзесни (15-6) муддатидан аввал мағлуб этди.

Маълумот учун, навбатдаги турнир жорий йилнинг 21 ноябрь куни бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жангида аёллар ўртасида енгил вазн тоифасининг собиқ чемпион америкалик Миша Тейт ва бразилиялик Кетлин Виейра ўзаро баҳс олиб боради.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Лас-Вегас UFC Макс Холлоуэй UFC Vegas 42 Яир Родригес

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг