UFC: Маҳмуд Муродов муддатидан аввал мағлубиятга учради (видео)

Спорт

muradov 1

Бугун, 29 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида “UFC Vegas 35” турнири доирасида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ўзининг UFC’даги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Унга АҚШ вакили Жералд Мёршарт рақиблик қилди. Ўрта вазн тоифаси рейтинги учун ўтказилган жангнинг иккинчи раунд иккинчи дақиқаси ўтиб бораётганда Муродов бўғиш услубига тушиб қолди ва баҳсни давом эттира олмади. Шу тариқа ўзбекистонлик ММА жангчиси кетма-кет учта ғалабали сериядан сўнг мағлубиятни қабул қилиб олди. 

Эслатиб ўтамиз, Мёршарт фаолияти давомида 47 та жанг ўтказиб, 33 ғалаба ва 14 та мағлубият қайд этган. Маҳмуд Муродов эса 32 баҳсда 25 ғалабага эришган. 7 та беллашувда мағлубиятга учраган.

Маълумот учун, ўрта вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Янги Зеландия вакили Исраэль Адесанья ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Маҳмуд Муродов Жеральд Мёршарт

Баҳолаганлар

2036

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг