UFC-268 нинг асосий жанги кимлар ўртасида ўтиши маълум бўлди

Спорт 2334
image

UFC чемпиони Камару Усман ва чемпионликка даъвогар Колби Ковингтон ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши аниқ бўлди.

Икки спортчи ўртасидаги реванш жанги жорий йилнинг 6 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги “Maddison Square Garden” аренасида ўтказилади. Ушбу жанг UFC-268 турнирининг асосий жанги бўлади. Бу ҳақида Дана Уайтга асосланиб, таниқли журналист Бретт Окомото хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, икки жангчи ўртасидаги илк жанг 2019 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган эди. Ўшанда Камару Усман Колби Ковингтонни 5-раундда нокаутга учратиб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 3
t
×