Уэльс – Швейцария ўйинида ғолиб номи аниқланмади

Спорт 978
image

Европа Чемпионати “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Уэльс – Швейцария учрашуви ўз ниҳоясига етди. Муросасиз кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндаги голларга Уэльс сафида Киффер Мур, Швейцария сафида эса Брель Эмболо муаллифлик қилди. 79-дақиқада Швейцария терма жамоаси урган гол VAR’га мурожаат қилингандан сўнг ўйиндан ташқари ҳолатдан урилган деб топилди ва инобатга олинмади. Шу сабаб ўйинда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, илк турни дуранг билан бошлаб олган жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди. Айни дамда гуруҳда Италия 3 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 3.3
t
×