Учтепа ҳокимлигининг қатор раҳбарлари ишдан “учирилди”

Жамият

image

Бугун, 24 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида Учтепа тумани ҳокимлигида ўтган йиғилишда ишда йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокимининг ўринбосарлари Н. Исматов, Л. Алманов, мактабгача таълим бўлими бошлиғи Н. Хантўраева, халқ таълими бўлими бошлиғи Ў. Қурбонов ҳамда туризм ва спорт  бўлими бошлиғи Б. Насибалиев лавозимидан озод этилди. Туман ҳокими Ф. Абдуллаевга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев кўпгина соҳаларда баъзи масъулларнинг ўз вазифасига лоқайд, масъулиятсизлик, юзаки ёндашиш ҳолатлари ҳамон мавжуд эканлигини танқид қилган. 

Хусусан, бундай ҳолатлар мактаблар, жумладан, синфлардаги давомат, таълим сифати, битирувчиларнинг олий ўқув юртларига киришидаги паст кўрсаткичлар, шунингдек, мактабгача таълим, қурилиш, маҳаллалардаги тозалик, кичик корхоналардаги иш шароитининг талабга жавоб бермаслиги, кўчат экиш жараёнидаги юзакичилик, чиқиндиларни вақтида олиб чиқиб кетилмаслиги ҳолатлари билан боғлиқ. 

“Ишда йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокимининг ўринбосарлари Н. Исматов, Л. Алманов, мактабгача таълим бўлими бошлиғи Н. Хантўраева, халқ таълими бўлими бошлиғи Ў. Қурбонов ҳамда туризм ва спорт  бўлими бошлиғи Б. Насибалиев лавозимидан озод этилди. Туман ҳокими Ф. Абдуллаевга ҳайфсан берилди”, дейилади хабарда.

Йиғилиш якунида мутасаддиларга ўз фаолятини жиддий кўриб чиқиш, танқидлардан тегишли хулосалар чиқариш, ишда ижобий ўзгаришлар қилиш вазифаси  юклатилди.  

Шунингдек, ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, келгусида шунга ўхшаш камчиликлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг