Учқун Қуронбоев – финалда!

Спорт 2203
image

Токио шаҳрида ўтказилаётган ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги, 27 август дастури Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли ўтмоқда. Бир оз аввал пара дзюдочи Учқун Қуронбоев финал йўлланмасини қўлга киритди.

-66 кг вазн тоифасида курашаётган спортчи чорак финалда япониялик Южиро Сетони, ярим финалда эса украиналик Давид Хоравани мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди. Энди у олтин медаль учун испаниялик Серхио Иванесга қарши татамига чиқади.

Шунингдек, бугунги дастурда -60 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шерзод Намозов ҳам медаль сари юришини давом эттирмоқда. Чорак финалда имкониятни бой берган Намозов эндиликда бронза медали учун ўтиш босқичида қатнашади. Бу йўлда унга дастлаб мўғилистонлик дзюдочи рақиб бўлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.1
t
×