Уч ойда ишдаги бахтсиз ҳодисаларда неча киши ҳалок бўлгани очиқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқаришда 42 нафар ходим ҳалок бўлган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур 3 ой давомида республика бўйича ишлаб чиқаришда юз берган 132 та бахтсиз ҳодисалар белгиланган тартибда махсус текширилган, шулардан 26 таси (19 фоизи) ўлим билан тугаган, 97 таси (73 фоизи) оқибати оғир ва 9 таси (6,8 фоизи) гуруҳий бахтсиз ҳодисаларни ташкил этган.

Юз берган бахтсиз ҳодисалар натижасида 42 нафар ходим ҳалок бўлган, 104 нафар ходим оғир тан жароҳати ва 4 нафари енгил тан жароҳати олган.

Ушбу бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш жараёнида 776 та аниқланган камчиликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 115 та ёзма кўрсатмалар берилган ҳамда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 110 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 223 млн сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг