Тўртта ОТМ талабаларида коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда баъзи олий таълим муассасалари (ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали) талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги миш-мишларга муносабат билдирди ва бу каби хабарлар асоссиз эканини таъкидлади.

Қайд этилишича, хабарда кўрсатилган олий таълим муассасалари  талабалари орасида айни кунларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.

“Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасида коронавирус аниқлангани, натижада иккита факультет талабалари масофавий ўқиш режимига ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

526

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг