Турсуной Раҳимова Олимпия ўйинларида ғалабага эришган илк ўзбекистонлик боксчи қизга айланди

Спорт 10310
image

Токио-2020 Олимпиадасининг иккинчи кун баҳслари бошланди. Бугун, 25 июль куни бокс баҳсларида ўзбекистонлик Турсуной Раҳимова терма жамоада янги натижа қайд этди. 

Польшалик Сандра Драбикка қарши -51 килограммлик вазн тоифасида рингга кўтарилган Раҳимова рақиби устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Шу тариқа Турсуной Олимпия ўйинларида ғалабага эришган илк ўзбекистонлик боксчи қиз сифатида тарихга кирди. Унинг кейинги босқичдаги рақиби туркиялик Бусе Наз Чакироўғлу бўлади.

Маълумот учун, Олимпиаданинг илк кунида ўтказилган баҳсларда ўзбекистонлик бирорта спортчи ғалабани қўлга киритмаган эди. Бугун, яъни иккинчи кун эса ҳозирча ёмон бошланмади

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 400
Рейтинг: 3.1
t
×