Туркиялик машҳур ҳакам ЕЧЛ ўйинидаги хатоси учун UEFA томонидан жазоланади

Спорт 4004
image

Туркиялик бош ҳакам Жунайд Чақир Европа Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Милан” – “Атлетико” (1:2) учрашувида йўл қўйган хатоси учун UEFA томонидан жазоланади.

ЕЧЛ 2-тури доирасидаги баҳсда турк ҳаками 29-дақиқада “россонерилар” етакчиси Франк Кессига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатган бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда италияликлар дарвозаси томон баҳсли пенальти белгилаб, мезбонларнинг мағлубиятига сабаб бўлганди — 1:2. Ҳакамлар қўмитаси Чақирнинг ушбу вазиятлардаги қарорини оқламаган.

“La Gazzetta dello Sport” нашрининг хабарига кўра, Чақир ва унинг видео ассистенти Абдулқодир Битиген UEFA томонидан дисквалификация қилиниши кутилмоқда. Уларнинг қанча муддатга четлатилиши маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўйиндан кейин “Милан” – “Атлетико” ўйини 1:2 ҳисобида мадридликларнинг фойдасига ҳал бўлган бўлиб, унда “матрасчилар”нинг икки голи 86 ҳамда 90+2-дақиқаларда киритилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 2.9
t
×