Туркиядаги зилзилада жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?

Олам

image

Туркиянинг Мармара денгизи минтақасида бугун, 23 ноябрь куни содир бўлган зилзила қурбонлари сони 50 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилди. 

“50 га яқин киши енгил тан жароҳати олди, улардан 33 нафари аллақачон тиббиёт муассасаларидан чиқарилган”, дейди ички ишлар вазири журналистларга. 

Вазирнинг сўзларига кўра, расмийлар зилзиладан жабр кўрган ҳудудлардаги 8 минг уйга етказилган зарарни баҳолашни режалаштирмоқда. 

“Hürriyet”  газетаси, шунингдек, зилзила туфайли кекса фуқаролардан бири юрак хуружидан вафот этгани ҳақида хабар берди. 

5,9 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан 04:08 да Дузже вилоятининг Кўлёқа ҳудудида қайд этилган ва Истанбул, Болу, Сакаря, Анқара, Бартин, Кожаэли, Кутаҳя, Билежик, Зонгулдак, Бурса ва Измирда сезилган.. Манба 10,6 км чуқурликда жойлашган. 

Туркия расмийларига кўра, зилзила оқибатида қурбонлар йўқ. Дузжедаги кўплаб уйларда ёриқлар пайдо бўлган, қисман вайронагарчиликлар кузатилмоқда.

Зилзила сабабли 23 ноябр куни Дeже, Болу, Сакаря ва Зонгулдак мактабларида 1 кунлик таътиллар эълон қилинган.   

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Ички ишлар вазирлиги табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланиб жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганлигини аниқлади/


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг