Туркияда ўзбекистонлик аёлларни фоҳишаликка мажбурлаган гуруҳ ушланди

Жамият

image

Туркиянинг Измир шаҳрида чет элдан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган олти нафар гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда “Haberlar” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, полиция шаҳарда баъзи одамлар ўзи хориждан келишига ёрдам берган айрим чет эллик аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилинаётгани ҳақида маълумот олган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари сўнгги 4 ой давомида гумонланувчилар изидан кузатув олиб борган. Маълум бўлишича, жинсий қулликда сақланган аёллар Россия, Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган фуқаролар бўлиб, улар калтакланиб, босим ўтказиш орқали фоҳишаликка мажбурланган.

Турли манзиллар бўйича олиб борилган тезкор операциялар давомида 6 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Тадбир давомида қутқарилган 8 нафар аёл ўз Ватанларига қайтиш масаласини ҳал қилиш учун вилоят миграция идорасига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик Туркия

Баҳолаганлар

670

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг