Туркияда сайёҳлик мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлди 

Олам

image

Туркия 2021 йилнинг апрель ойидан сайёҳлик мавсумини бошлайди. Мавсум аввал Ўрта Ер денгизи, кейинроқ Эгей денгизи соҳилларида йўлга қўйилади. Бу ҳақда мамлакат Туризм вазири Меҳмет Эрсой маълум қилган. 

"Мавсум Ўрта Ер денгизи соҳилларидан бошланади ва кейин Эгейга тарқалади", деган вазир. 

Эрсойнинг таъкидлашича, Туркияга биринчи бўлиб европаликлар ташриф буюради, руслар апрель ойи охирида ва май ойидаги узун таътиллар пайтида келади, шунингдек, инглизларнинг ҳам мамлакатга ташрифи кутилмоқда. 

19 май Рамазон ойи бошланиши арафасида мусулмон сайёҳлар кела бошлайди. 

Вазир август ойида туризмнинг тўлиқ тикланишига ишонмоқда. 

2020 йил натижаларини сарҳисоб қилган Эрсой Туркия Греция ва Испания давлатлари каби кўплаб сайёҳларни йўқотмаганини таъкидлаган, чунки хавфсиз сертификатлаш дастури туфайли Туркия чет элликлар учун очиқ бўлган. 

Умуман олганда, мамлакатга 16 миллион чет эллик меҳмонлар ташриф буюрган, соҳадан келган даромад 12,1 миллиард долларни ташкил этган. 

Бундан ташқари, Туркия чет эллик киносаноат вакиллари учун бюрократик тўсиқларни максимал даражада соддалаштирган, бу эса уларнинг қизиқишини орттириб, иқтисодиётдаги даромадларни таъминлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг