Туркияда “иккинчи Босфор” лойиҳасига старт берилади 

Олам

image

Бугун, 26 июнь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған “иккинчи Босфор” лойиҳаси доирасида олтита кўприкнинг биринчисига пойдевор қўйиладиган маросимда иштирок этади.  

Қайд этилишича, канал қурилиши ХVI асрда яшаган Буюк Сулаймон томонидан режалаштирилган. Лойиҳа архитектор Синан томонидан ишлаб чиқилган. 

Таъкидланишича, янги каналнинг узунлиги 45 километр, кенглиги камида 275 метр ва чуқурлиги тахминан 21 метрни ташкил қилади. Ўтказиш ҳажми кунига 185 та кемани ташкил этади. 

Эрдўғанга кўра, ушбу лойиҳанинг қиймати 13 миллиард долларни ташкил этиб, унинг бир қисми давлат бюджетидан ажратилади. Расмийлар “янги Босфор” транзит тўловлари эвазига йилига 8 миллиард доллар олиб келишига ишонмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июнь куни Мармар денгизининг Туркиянинг энг йирик мегаполиси Истанбул билан туташ қисмини шилимшиқ суюқлик қоплагани маълум бўлганди.   

Шундан сўнг, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Мармар денгизидаги шилимшиқ суюқлик муаммосини ҳал қилишга ваъда берганди.  

Шундан сўнг, туркиялик мутахассислар 5738 куб метр шилимшиқни — денгиз ҳайвонлари ҳаётига таҳдид солувчи ғайритабиий равишда пайдо бўлган фитопланктонни тўплаб, уни утилизация қилиш учун юборишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Босфор

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг