Туркияда икки сайёҳлик автобуси ЙТҲга учради. Бир сайёҳ қурбон бўлди

Жамият

image

Туркиянинг  Коня-Оқсарой автомобиль йўлида иккита алоҳида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бугун, 10 апрель куни эрталаб сайёҳларни олиб кетаётган иккита автобус фарқли вақтларда йўл-транспорт ҳодисасига дуч келган. Оқибатда жами 46 киши жароҳатланди, 1 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда “TRT Haber” хабар берган.

Измирдан Қайсарига кетаётган автобус Оқсарой шоссесининг 40-километрида ЙТҲга учраши оқибатида автобусдаги 34 киши жароҳат олган. Улардан бирининг аҳволи оғир.

Бироздан сўнг, худди шу йўлнинг 17-километрида ҳам автобус билан боғлиқ яна бир ЙТҲ содир бўлган. Бу сафар Анталиядан Кападокияга кетаётган сайёҳлар автобуси ЙТҲга учраб, автобус салонидаги 12 киши жароҳатланган, 1 киши қурбон бўлган.  

Воқеа жойига кўплаб соғлиқни сақлаш ва полиция гуруҳлари юборилган. Икки ЙТҲга ҳам кучли қор ёғиши ва йўлларнинг музлаши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Хабарга кўра, ЙТҲда вафот этган сайёҳ 43 ёшли россиялик фуқаро бўлган. Ярадорлар Тез ёрдам машиналари билан Конядаги шифохоналарга даволаш учун олиб борилган.

Сардор Тўланбоев

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг