Туркия Россия зарбасидан кейин Сурия шимолига зирҳли техника ташлади

Олам

image

Туркия Сурия шимоли-ғарбига 450 дан ортиқ ҳарбий техника ташлади. Улар қўшни Хатай провинциясидан келган. Бу ҳақда Сурия инсон ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш маркази (Syrian Observatory for Human Rights, SOHR) хабар берди.

SOHR маълумотига кўра, ҳарбий конвой зирхли техника ва оғир қуроллардан иборат бўлган. Турк техникалари Россия Идлиб вилоятига авиазарба берганидан бир кун ўтиб келди.

Маълумотларга кўра, 18 август куни Россиянинг Су-24М самолёти Идлиб шимолидаги жангарилари объектларига бир қанча зарба берган. Россия Ҳарбий космик кучлари “Ҳайат Таҳрир аш-Шом” террорчилик ташкилоти позициясига зарба бергани айтилмоқда.

Маълумот учун, март ойи бошида Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Идлибда ўт очишни тўхтатишга келишиб олганди. Томонлар қўшимча баённома тузиб, M4 трассасида хавфсиз йўлак ташкил қилиш ва уни биргаликда патруль қилишга келишганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Россия-Туркия

Баҳолаганлар

737

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг