Туркия Ливияда иккита ҳарбий база ташкил қилмоқчи

Жамият

image

Туркия Ливияда иккита доимий ҳарбий база жойлаштиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда турк нашри "Yeni Safak" хабар берди.

Ливия миллий келишуви ҳукумати Туркияни Ал-Ватия авиабазаси билан таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Иккинчи база Турк денгиз флотининг кемалари жойлашадиган Мисрат портида ташкил қилиниши мумкин.

Туркия Ливиянинг иқтисодий зонасида оффшор нефть компанияларининг эгаси бўлиши мумкин ва бурғилаш ишларининг хавфсизлигини таъминлаш учун турк ҳарбий кемаларининг мавжудлиги зарур. Бундан ташқари, Туркия Греция билан муносабатларнинг кескинлашиши сабабли бу ҳудудда ўз ҳарбий-денгиз кучларининг мавжудлигини мақсадга мувофиқ деб билади.

2011 йилда Ливия раҳбари Муаммар Каддафийнинг ағдарилиши ва ўлдирилиши ортидан Ливия деярли ягона давлат вазифасини бажаришни тўхтатди. Энди мамлакатда икки ҳокимият ҳукмронлик қилмоқда. Халқ сайлаган парламент шарқда, ғарбда эса пойтахт Триполида БМТ ва Европа Иттифоқи кўмаги билан Фаёз Сарраж бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати ўрнатилган. Халифа Ҳафтар бошчилигидаги армияга ҳозирда Туркия кучлари қаршилик билдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ливия ҳарбий база

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг