Туркий кенгаш Бош котиби Ўзбекистонга келди. Норбоева у билан нимани муҳокама қилди?

Жамият

image

2019 йил Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига (Туркий кенгаш) қўшилишга қарор қилганини айтган эди. Ўша йилнинг 14 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида айнан шу масала кўриб чиқилганди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.

Бугун, 8 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Боғдод Амреев билан учрашди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, учрашув чоғида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг иштирокчи мамлакатлари ўртасида турли соҳалардаги амалий ҳамкорликни, шу жумладан Туркий тилли давлатлар ПА доирасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилган. Ўзбекистоннинг Туркий Кенгаш мамлакатлари билан муносабатлари изчил ривожланиб бораётганлиги таъкидланган.

Боғдод Амреев Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик муҳити ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, Марказий Осиё мамлакатлари билан, шунингдек Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши маконида дўстлик ва яқин қўшничиликни мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаган.

Шу нуқтаи назардан, учрашув иштирокчилари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши вазифаларини амалга оширишда аёллар ва ёшларнинг ролини кучайтириш муҳимлигига эътибор қаратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг