“Tourist police” ходимларининг янги формаси синовдан ўтказилмоқда (фото)

Жамият

image

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг янги форма кийим-бошлари бўйича намуналар лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда янги намунадаги форма тайёр бўлиб, Тошкент шаҳар ва пойтахт вилояти ходимларида синовдан ўтказилмоқда.

Форма кийимини ишлаб чиқишда аввало кўринишига аҳамият қаратилди, шу билан бирга унинг қулайлиги, замонавий дизайнга эга эканлиги ҳам эътибордан четда қолмади, албатта. Бундан ташқари, бўлинмалар ходимлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатимиз ҳудудидаги иқлим шароитлари ва замонавий талаблар инобатга олинди.

"Лойиҳа жараёнида хорижий давлатлар тажрибаси ҳам ўрганилган эди. Уринишлар натижаси ўлароқ бугунги кунда яратилиб, ходимлар учун тақдим этилган форма кийим-боши мазкур йил давомида синовдан ўтказилади", дейилади ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм полицияси

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар