Тўқаев “Толибон” ҳукумат тузганига муносабат билдирди

Олам

image

“Толибон” томонидан янги ҳукумат тузилиши Афғонистонда тинчлик ўрнатилди дегани эмас. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТ саммитида сўз очди.  

“Янги муваққат ҳукумат тузилди. Унинг таркиби ва ниятлари дунёда турлича баҳоланди. “Толибон”нинг янги маъмуриятининг шаклланиши, албатта, Афғонистонда тинчлик ўрнатилди ва иқтисодий ривожланиш учун зарур шарт-шароитлар яратилади, дегани эмас. Бу ерда биз тузоқларни кўрамиз”, деган Тўқаев. 

Аввалроқ, Қозоғистон Афғонистоннинг янги ҳукумати билан конструктив ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга тайёрлиги ҳақида хабар бергандик. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни "Толибон" ҳаракати Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди. Унга мулла Муҳаммад Ҳасан Охун Бош вазир этиб тасдиқланди. "Толибон" номидан дунё давлатлари билан музокара олиб борадиган мулла Абдул Ғани Бародар эса Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, АҚШ тарихида энг узоқ – 20 йил давом этган ҳарбий операция жорий йилининг 31 август куни якунланди. Аҳамиятлиси, америкаликлар мамлакатни тарк этишга улгурмасидан жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади.

Президент Ашраф Ғани бошлиқ АҚШ этовидаги ҳукумат ағдарилди. Президент Ғани мамлакатдан қочиб кетди. Ҳозирда Афғонистонда "Толибон" билан фақатгина Миллий қаршилик фронти курашмоқда. Толиблар қаршилик кучларининг маркази бўлган Панжшер вилоятига ҳам кириб боришди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тўқаев КХШТ

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг