Тўқаев Раҳмонга миннатдорлик билдирди 

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев телефон орқали мулоқотда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида Қозоғистондаги вазиятни нормаллаштириш доирасида кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Тожикистон раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар берилган.  

“Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари ва Тожикистон халқига КХШТ тинчликпарвар қўшма кучлари таркибида Тожикистон Республикаси ҳарбий хизматчиларининг чекланган контингенти Қозоғистонга жўнатилгани учун миннатдорлик билдирди”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Таъкидланишича, икки давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилган. Тўқаев Раҳмонга вазиятни барқарорлаштириш, тинчлик ва осойишталикни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида гапирган.

Қозоғистонда намойишлар 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

5 январь куни, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ермек Сагимбаев эгаллади.

Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шунингдек, шу кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлади.

Президент Республика Сакен Исабековни давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди


Мақола муаллифи

Теглар

Раҳмон Тўқаев

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг