Тўқаев ҳарбий қисмдаги портлаш ортидан Мудофаа вазирини ишдан олди

Олам

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 август куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Байзоқ туманида жойлашган ҳарбий қисмда портлаш содир бўлганди. Шундан сўнг, мамлакат Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилганди.

Бугун, 31 август куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаевнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Матбуот котиби Берик Уали хабар бермоқда.

Қайд этиш керакки, Жамбил вилоятидаги ўқ-дорилар сақланадиган ҳарбий қисм омборида юз берган портлашда 15 киши ҳалок бўлган, 1 киши бедарак йўқолган. 100 га яқин одам жабрланган. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда омбордаги портлашларда қурбон бўлганлар хотирасига “29 август – мотам куни” деб эълон қилинганди.

Маълумот ўрнида, Нурлан Ермекбаев 2018 йил август ойида Қозоғистон Мудофаа вазири этиб тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг