Трансфер ойнаси ёпилди: сўнгги кунда қандай харидлар амалга ошди?

Спорт 1870
image

Португалиялик ёш ҳимоячи Нуну Мендеш Франциянинг ПСЖ клубига ўтди. Парижликлар “Спортинг”нинг 19 ёшли аъзосини сотиб олиш ҳуқуқи билан 2022 йилнинг ёзигача ижарага олишди. Мендешнинг ижара қиймати 7 млн евро, сотиб олиш нархи эса 40 млн еврони ташкил этади.

“Верона” яримҳимоячиси Маттиа Дзакканьи “Лацио”га ўтди. Римликлар 26 ёшли ўйинчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишди. Дзакканьи ўтган мавсумда А Серияда 36 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 5 та голли узатма амалга оширган. 

Шунингдек, “Лацио”нинг икки футболчиси “Женоа”га ўтди. Ҳужумчи Фелипе Кайседо сотиб юборилган бўлса, ҳимоячи Муҳаммад Фарес ижарага берилди.

Англияда ҳам трансферлар давом этди. Жумладан, ҳимоячи Серж Орье “Тоттенхэм”ни тарк этди. Томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди. Кот-д'Ивуарлик футболчи “шпорлар” сафига 2017 йили ПСЖдан келиб қўшилган ва 4 йил давомида 110 та баҳсда 8 та гол уришга муваффақ бўлган.

Орьега Қатарнинг “Ал-Райян” клуби ва Россиянинг бир қатор жамоаларидан таклифлар бор.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 2.9
t
×