Трамп ўзини дунёдаги иккинчи энг машҳур одам деб билади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп машҳурлиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туришини айтди. У ўзини Исо Масиҳдан кейинги энг машҳур одам деб билади. Бу ҳақда Трамп Гринвиллда ўтказилган сайловолди митинги давомида айтиб ўтган. 

"Бир пайтлар менга кимдир дунёдаги энг таниқли одамлигимни айтганди. Мен ундай эмаслигини маълум қилгандим. Суҳбатдошларим ким кўпроқ машҳур эканлигини сўрашганда, мен Исо Масиҳ дея жавоб бергандим", дейди АҚШ Президенти.

Маълумот учун, коронавирусдан соғайган Трамп ҳозирда деярли ҳар куни турли штатларга ташриф буюриб, сайловолди митинглар ўтказмоқда. Чиқишлари давомида у анъанавий равишда рақиби, Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байденни танқид қилади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайловлари жорий йилнинг 3 ноябрига белгиланган. Республикачилар вакили Трампга демократлардан - АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден рақиблик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов митинг трамп

Баҳолаганлар

938

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг