Трамп президентликка яна номзодини қўйиш ҳақида гапирди
Олам
−
18 Февраль 2021
3324АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп яна президентликка номзодини қўйиш режаларини муҳокама қилишга ҳали тайёр эмаслигини айтди. Бу ҳақда "NewsMax" телеканали хабар берган.
Трампнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда уни қўллаб-қувватлаётганлар сони 2020 йилги сайлов кампаниясидагига қараганда кўпроқ.
Маълумот ўрнида, 2020 йилги президентлик сайловларида ғалаба демократ Жо Байденга насиб этганди.
"Мен ҳали бу ҳақда гапирмас эдим, аммо бизни қўллаб-қувватловчилар кўп", деган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трампга нисбатан очилган иккинчи импичмент иши муваффақиятсиз якунланди. Сенатдаги овоз беришда айблов етарлича овоз олмади ва Трамп оқланди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023