Трамп нега Германиядаги америкалик ҳарбийлар сонини қисқартирмоқда?

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Пентагонга Германияда жойлаштирилган АҚШ ҳарбийлари сонини камайтиришни буюрди. Бу ҳақда кеча, 5 июнь куни Қўшма Штатларнинг юқори мартабали расмий вакилига асосланиб, “Reuters” агентлиги хабар берди.

Ушбу амалдорнинг сўзларига кўра, сентябргача 9,5 минг америкалик аскар ва зобит Германиядан олиб чиқилади. Айни пайтда Германияда қарийб 34,5 минг АҚШ ҳарбийси жойлаштирилган.

“Германиядан олиб чиқиладиган қўшинларнинг бир қисми Польшага ва бошқа давлатларга кўчирилади, баъзилари АҚШга қайтади”, деди Америка вакили.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати раҳбари Жон Эллиотнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Германиядаги иттифоқчилар билан биргаликда мудофаани таъминлаш учун ишлашга тайёр.

"Қўшма Штатлар бизнинг яқин иттифоқдошимиз Германия билан мудофаа ва бошқа кўплаб муҳим масалаларни ҳал этишда биргаликда ишлашга содиқ қолади", деди агентлик манбаси.

Эллиотнинг айтишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШ ҳарбийларининг чет элда бўлишини доимий равишда юқори баҳолайди.

"Ҳозир бизда ҳеч қандай эълон йўқ. АҚШ Президенти Дональд Трамп бош қўмондон сифатида америкалик қўшинларнинг энг яхши жойлашуви ва чет элда бўлиш масалаларини доимий равишда баҳолаб боради", деди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия АҚШ

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг