Трамп ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш ҳақидаги саволга жавоб беришдан қочди

Олам

image
АТК вазирлиги IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгартирилгани ноқонунийлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди north_east

АТК вазирлиги IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгартирилгани ноқонунийлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди

АҚШ Президенти Дональд Трамп ноябрдаги сайловлардан сўнг, ҳокимиятни тинч йўл билан топширишни кафолатлайсизми, деган саволга тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочди. У сайловларда ғалаба қозонишига ишонишини билдирди

"Нима бўлишини кўрамиз. Биласизми, мен овоз бериш жараёнидан жуда норозиман ва бу фалокат", деди у 23 сентябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Америка раҳбари ҳокимият қўлдан чиқмаслигига қаттиқ ишонмоқда. 

"Овоз бериш жараёни назоратдан чиқиб кетди. Буни жуда яхши биласиз. Бу ҳақда бошқалардан кўра, яна ким кўпроқ билишидан хабарингиз борми? Демократлар", дея қўшимча қилди Трамп.

Аввалроқ, республикачи Трамп яқинлашиб келаётган сайловлар натижасини фақат АҚШ Олий суди ҳал қилишини тан олган эди. Оқ уй раҳбари пандемия сабабли, демократлар кенг миқёсда фойдаланишни таклиф қилган почта орқали овоз бериш усулини бир неча бор танқид қилган. Ушбу усул овоз бериш натижаларини аниқ ва тезкор тарзда билишга имкон бермайди, деб ишонмоқда АҚШ раҳбари.

Унинг тушунтиришича, почта орқали овоз бериш фирибгарлик, бюллетенларни қалбакилаштириш, сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг ҳам овоз бериши каби муаммоларни келтириб чиқаради. Шунингдек, почта орқали овоз бериш чет эл мамлакатлари аралашувига ҳам олиб келади.

АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрда ўтказилади. Оқ уй раҳбари лавозими учун АҚШнинг собиқ вице-президенти Жозеф Байден ва амалдаги Президент Дональд Трамп рақобатлашади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Трамп Олий суд Оқ уй

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг