“Трабзонспор”ни енгган “Рома” Конференциялар лигасига йўл олди

Спорт 2297
image

Кеча, 26 август куни Европа Конференциялар лигаси плей-офф босқичи доирасида Италиянинг “Рома” клуби ҳамда Туркиянинг “Трабзонспор” клублари ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Биринчи учрашувда меҳмонда 1:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритган римликлар ўз уйида ўтган жавоб баҳсида рақиб дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди. 20-дақиқада Кристанте ҳисобни очган бўлса, 65 ҳамда 84-дақиқаларда Заньоло ва Эл-Шаарави ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Ушбу ўйинни захирада бошлаган Элдор Шомуродов 65-дақиқада майдонга Тэмми Абраҳамнинг ўрнига тушди. Бироқ у биронта голда иштирок этмади.

Шу тариқа, “Рома” Европа Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига йўл олди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 2.9
t
×