Тожикистондаги зилзилада 5 киши ҳалок бўлди. Унинг таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилганди

Олам

image

Бугун, 10 июль куни Тожикистондаги зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Рашт туманида 20 га яқин уй вайрон бўлди, 5 киши вафот этган. Ушбу зилзиланинг таъсири аввалроқ Ўзбекистонда ҳам сезилганди.

“Тожикобод вилоятининг Лангари Шох қишлоқ жамоатида зилзила оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, Рашт тумани Ҳижборак қишлоқ жамоатининг вояга етмаган икки фуқароси жароҳат олди, улар шифохонага ётқизилди”, дейилади Тожикистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Душанбедан 165 км шимолий-шарқда, Рашт туманидан 21 км шарқда бўлган. Зилзила эпицентрида силкиниш кучи 5-6 балл, Душанбеда 2-3 баллни ташкил этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ҳижборак қишлоқ жамоатининг Хазорчашма ва Ярхоб қишлоқларида зилзила оқибатида 7 та уй, Рашт тумани Аскалон қишлоқ жамоатининг Шархо ва Сари Шухон қишлоқларида 12 та уй зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 июль куни Тошкент вақти билан 07:14 да (Гринвич бўйича 02:14 да) Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Фарғона шаҳрида 3-4 балл, 199 км;
  • Гулистон шаҳрида 3-4 балл, 256 км;
  • Наманган шаҳрида 3-4 балл, 260 км;
  • Андижон шаҳрида 3-4 балл, 262 км;
  • Жиззах шаҳрида 3 балл, 294 км;
  • Тошкент шаҳрида 3 балл, 307 км;
  • Самарқанд шаҳрида 3 балл, 342 км;
  • Термиз шаҳрида 3 балл, 351 км;
  • Қарши шаҳрида 3 балл, 432 км;
  • Навоий шаҳрида 2 балл, 486 км.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг