Тожикистонда ваҳима. Коронавирусдан қўрққан аҳоли дўконларга ёпирилди

Олам

image

Тожикистонда коронавирус хавфи сабаб масжидларнинг ёпилиши, шунингдек, Наврўз байрамини ўтказишда чекловлар эълон қилиниши ва барча байрам тадбирларининг бекор қилиниши аҳоли орасида оммавий ваҳимага сабаб бўлди. Мамлакат аҳолиси стратегик маҳсулотлар: ун, ёғ, гуруч, шакар, тузни тўплашга уриниш учун дарҳол озиқ-овқат бозорлари ва дўконларга ёпирилиб келди. Шунингдек, нонга катта талаб пайдо бўлди. Ушбу маҳсулотларнинг нархи кескин кўтарилди. Бу ҳақда “Eastfruit” хабар бермоқда.

Одамлар бозорлар ҳам карантин остида бўлишидан қўрқиб, асосий маҳсулотлар сотиладиган дўконларда катта навбатларни вужудга келтиришди. Шу билан бирга, Тожикистон ҳукумати аҳолини ваҳимага тушмасликлари учун барча имкониятларни ишга солмоқда - пресс-релизлар эълон қилинмоқда ва мамлакатда ҳамма учун етарли озиқ-овқат мавжудлиги ҳақида баёнотлар берилмоқда. Бироқ бундай баёнотлар тескари таъсир кўрсатиб, фақат ҳаяжонга сабаб бўлмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг сўзларига кўра, ёғ, гуруч, шакар, ун, нон ва тузга талабнинг ўсиши меваларга бўлган талабнинг кескин пасайишига олиб келди. Маҳаллий аҳоли узоқ вақт сақланиши мумкин бўлган маҳсулотларни афзал кўрмоқда. Шунга кўра, озиқ-овқат маҳсулотларига кўп пул сарфлаган истеъмолчиларда янги мева сотиб олишга пул қолмаяпти.

Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг сўзларига кўра, Тожикистонда сабзавот ва картошкага бўлган талаб деярли ўзгармаган. Чунки одамлар уларни уй шароитида узоқ вақт сақлай олмайди. Уларга талаб бироз пасайган.

Аввалроқ, Тожикистон Ислом маркази уламолар кенгаши идораси республика фуқаролари ва имомларни коронавирус хавфи сабабли масжидларга боришдан тийилишга чақиргани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

711

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг