Тожикистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши айтилди
Олам
−
27 Апрель 2022
22338Тожикистонда Рамазон ҳайити жорий йилнинг 2 май куни нишонланади. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни бўлиб ўтган мамлакат Ислом маркази Уламолар кенгашининг йиғилишида маълум қилинди.
Кенгаш қарорига кўра, ҳайит намози Тожикистоннинг барча шаҳар ва вилоятларидаги масжидларда 2 май куни эрталаб соат 6:00 да ўқилади.
Тожикистон Республикаси Уламолар кенгаши матбуот котиби Афшин Мукимнинг маълум қилишича, йиғилишда имом-хатибларга байрам кунларида исрофгарчиликка йўл қўймаслик билан бирга муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатишга аҳолини ҳам жалб этиш тавсия этилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023