Тожикистон Президенти Эммануэль Раҳмон – Ғалаба парадида бошловчи “қовун туширди” (видео)

Олам

0:00
0:00
download

Россиянинг "Биринчи канали" бошловчиси Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонни исмини айтаётганда адашиб кетди ва уни Эммануэль деб юборди. Ҳодиса кеча, 9 май куни Ғалаба паради трансляцияси пайтида юз берди. 

"Экранларингизда Россия Президенти Владимир Путин, унинг ёнида Тожикистон Президенти Эммануэль Раҳмон", деб шарҳлаган бошловчи. 

Сўнг у хатосини тезда тушунган ва Республика раҳбарининг исмини тўғрилаган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 май – Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни муносабати билан Россия пойтахти Москвадаги Қизил майдонда парад бўлиб ўтганди. Унда Россия раҳбари Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан биргаликда иштирок этганди.

Маълумот ўрнида, Арманистоннинг собиқ Бош вазири Никол Пашинян 14 апрель куни парламентда Тоғли Қорабоғдаги можаронинг авж олиш тарихи ҳақида гапириб, Россия етакчиси Владимир Путинни Франция Президенти деб юборганди. 

Ўтган йилнинг сентябрь ойида эса Владимир Путин Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Сооронбай Шарипович Жээнбековни Шариман деб атаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Раҳмон

Баҳолаганлар

940

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг