Тожикистон билан чегарадан эвакуация қилинган Қирғизистон аҳолиси уйларига қайтди

Олам

image

Аввалроқ Тожикистон билан чегарадаги можаро сабаб Қирғизистоннинг Ўш вилояти Чон-Олай туманида бешта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилингани ҳақида хабар берилганди. Эвакуация қилинган фуқаролари доимий яшаш жойларига қайтиб келди. Бу ҳақда туман маъмурияти вакили маълум қилди.

“Ҳаммаси бўлиб 8 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинганди, шу кунгача 7 мингга яқин аҳоли ўз уйларига қайтди”, дейди у,

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июнь куни Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Тожикистон билан давлат чегарасида вазият кескинлашганини маълум қилди. Шундан сўнг, Ўш вилояти Чон-Олай туманида бешта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди.

Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари Матбуот маркази Қирғизистон томони тарқатган баёнотнинг ҳақиқатга мос келмаслигини қайд этиб, уни рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қирғизитон

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг