“Тоттенхем” А Сериянинг энг яхши ҳимоячисини сотиб олмоқда

Спорт 1535
image

Англиянинг “Тоттенхем” клуби Италиянинг “Аталанта” жамоаси ҳимоячиси Кристиан Ромеро билан 5 йиллик шартнома борасида шахсий келишувга эришиб олди. Бу ҳақда таниқли журналист-инсайдер, италиялик Фабрицио Романо хабар бермоқда. 

Айни пайтда клублар футболчининг трансфер нархи борасида музокара ўтказмоқда. Яқин бир ҳафта ичида футболчи тиббий кўрикдан ўтиши ва янги клуби сафида расман таништирилиши кутилмоқда.

Ўтган, 2020-21 йилги мавсумда 23 ёшли марказий ҳимоячи барча турнирларда жами 42 та ўйин ўтказди ва учта гол ҳамда 5та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ромеро А Серияда ўтган мавсумда “Йилнинг энг яхши ҳимоячиси”, деб топилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 2.9
t
×