Тўкилганнинг ўрни тўлди. Тошлоққа янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Абдуқаҳҳор Абдувоҳидович Жўрабоев Тошлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

2018 йилнинг март ойидан бери туман ҳокими вазифасини бажарган Шуҳрат Толибович Абдусаломов эса вазифасидан озод этилди.

Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Жўрабоев вилоятдаги “Expo Kollor Prin Teks” пахта-тўқимачилик кластери раҳбари ҳамдир.

Эслатиб ўтамиз, Тошлоқ тумани ҳокими Шуҳрат Абдусаломов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага амалий ташрифи давомида, давлат раҳбарининг кўрсатмаси билан лавозимидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Тошлоқ тумани

Баҳолаганлар

421

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг