Тошкентнинг яна бир тумани аҳолиси совуқда иссиқлик таъминотисиз қолди
Жамият
−
21 Ноябрь 2020
5665Тошкентнинг Чилонзор туманида авария сабаб, 110 та уй иссиқлик таъминотидан узилиб қолди. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ДУК бош муҳандиси Азиз Каримбеков ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Чилонзор тумани Заргарлик кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоғида юз берган авария сабаб қуйидаги ҳудудларда жойлашган 110 та уй таъминотдан узилган:
• Гулистон массиви
• Қизилшарқ массиви
• Алгоритм массиви
• 18, 19 ва 20-кварталлар
Қайд этилишича, ҳозирда иссиқлик таъминотини тиклаш учун чоралар кўриляпти.
Аввалроқ, Олмазор туманида юз берган авария сабаб аҳоли зич жойлашган кўчаларда иссиқлик таъминоти тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023